Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўз холасини ўмарган жиян, эндиликда қонун олдида жавоб беради

Қашқадарё вилояти. Чироқчи тумани Торжилға қишлоғида яшовчи 31 ёшли Ю.Д. туман ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2022 йил 14 февраль куни соат 23:00 ларда ўнинг 20 ёшли жияни Э.О. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида унинг яшаш уйига бориб, яшаш уйи ётоқхонасидаги аёллар сумкасидаги 2 млн сўм пулларни ва баҳоси 1 млн. сўмлик “HUAWEI” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганлигини маълум қилиб, ўнга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида Э.О. ушланиб ўндан холасига тегишли бўлган “HUAWEI” русумли телефон аппарати ҳамда 550 минг сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech