Ўзбекларда бир нақл бор: уй олма, қўшни ол
Жиззах вилояти. 2022 йилнинг 17 январь куни Жиззахлик 66 ёшли Қ.Қ. шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жорий йилнинг 2 январьдан 16 январь кунига қадар Маданият маҳалласида жойлашган яшаш уйида ҳеч ким бўлмаганлигидан фойдаланиб, номаълум шахслар мазкур хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, хонасида бўлган бир дона 1.200.000 сўмлик “Roison” русумли телевизорини, бир дона 400.000 сўмлик “Vitek” микротўлқинли иситкичини ҳамда бир дона 600.000 сўмлик “Vitek” номли электр иситкични ўғирлаб кетганлигини билдириб, номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган, жабрланувчи билан бир кўчада яшаб келаётган 38 ёшли С.Р. содир этганлиги аниқланиб, ундан фуқаро Қ.Қ.,.га тегишли бўлган бир дона “Roison” номли телевизор, бир дона “Vitek” микротўлқинли иситкич холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти