Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Охангаронда 4 нафар шахс фермер хўжалигига босқинчилик уюштиришди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 25 декабрь куни соат 20:30 ларда муқаддам судланган 30 ёшли Абдухамид Ф., ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон торож қилиш мақсадида, танишлари, 26 ёшли Сагдулла А., Шохрух Ф. ҳамда 25 ёшли Хасан С., ва “Даврон” исмли шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Оҳангарон тумани “ШодмаликМФЙ,да  жойлашган фермер хўжалигига киришиб, фермер хўжалиги қоровулхонасидаги ойнани синдириб, ойна синиғи ва ўша ерда бўлган ёғоч таёқлар билан қуролланиб, фермер хўжалигининг 9 нафар ишчиларига ҳужум қилишиб, ўлдириш билан қўрқитиб, уларга турли хил тан-жароҳатлари етказишиб, икки дона нархи 120.000 сўмлик “МАХVI” русумли қўл телефонлари ва нархи 145.000 сўмлик қора рангли куртка, нархи 150.000 сўм бўлган “FLY” русумли қўл телефони, нархи 40.000 сўмлик  “Nokia 1110” русумли уяли телефони ҳамда нархи 180.000 сўмлик “INOI” русумли уяли телефонларини талон-тарож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Натижада фермер хўжалик ишчилари турли тан жароҳатлари билан Оҳангарон тумани марказий шифохонасига мурожаат қилишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида юқоридаги шахслардан ашёвий далил тариқасида талон торож қилинган буюмлар расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “Б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида юқоридаги жиноятни содир этган шахсларнинг ҳар бирига айблов эълон қилиниб “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech