Ёнида гиёҳвандлик воситаси сақлаб юрган Ангренлик йигит Оҳангаронда қўлга тушди
Тошкент вилояти. 2020 йил 25 апрель куни соат тахминан 16:20 ларда Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан коронавирусга қарши карантин тадбирини ўтказиш давомида Оҳангарон тумани Сусам маҳалла фуқаролар йиғини худудида кетаётган Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаролар 34 ёшли Р.З., 33 ёшли А.Б. ва 39 ёшли С.М., лар шахсига аниқлик киритиш мақсадида тўхтатилиб, икки нафар холислар иштирокида текширилганда Р.З.,нинг ёнидаги жигаррангли сумкаси ичида қора рангли полиэтилен пакетда хўл ҳолатда яшил рангли ўткир ҳидли ўсимлик борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Р.З.,дан олинган модда “марихуана” деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 2 034 граммни ташкил этиши кўрсатилган.
Мазкур холат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.З., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти