Бойсунда “Nexia” ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди
Сурхондарё. 2020 йилнинг 21 апрель куни соат 02:00 да ҳайдовчи 23 ёшли С.П. “Nexia” русумли автомашинасида Бойсун тумани “Темирдарвоза” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 39 автомобиль йўлининг 1334-километрида “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, ушбу йўналиш бўйича қўйларни ҳайдаб кетаётган пиёда 28 ёшли А.Қ., ни ва унга тегишли бўлган 21 бош қўйларни ҳамда 10 бош қўзиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида А.Қ. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИБ ҳузуридаги Тергов департаменти