Бухорода бир гуруҳ шахслар бир қатор жиноят содир этганликлари учун суд олдида жавоб беради
Бухоро. Вояга етмаган 17 ёшли Л.Х. 19 ёшли б.Р. ва М.К, лар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, таниши Г.Ю., билан яқин муносабатлар ўрнатиб, шу орқали Г.Ю., нинг ишончини қозониб, 2019 йил 11 декабрь кунидан 2020 йил 06 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзининг турли оғир вазиятларга тушиб қолганлиги, ушбу вазиятлардан чиқиши учун пул кераклиги тўғрисидаги ёлғонларига ишонтириб, ўзи ва жиноий шериклари орқали Г.Ю., нинг жами 27.097.486 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 19 январь куни соат 16:00 да 23 ёшли А.Х. жиноий шериклари М.К. ва Вояга етмаган Л.Х., лар билан тил бириктириб бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Ж.С., нинг яшаш хонадонида 25.000 АҚШ доллар миқдоридаги пуллар борлиги ҳақида маълумотга эга бўлиб, А.Х., нинг тузган жиноий режасига кўра, Л.Х. хонадон эгаси Ж.С., ни ҳаммомга чақириб, чалғитиб хонадон калитини олиб, дубликат ясаттириб М.К., бериб юбориб, М.К. ўз навбатида мазкур калит дубликати билан Ж.С., нинг уйга 3 маротаба киришга эришиб қимматбаҳо буюмларни ва пулларни қўлга кирита олмасдан ўғирлик жиноятини содир қилишга суиқасд қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Шунингдек, Вояга етмаган Л.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил 28 январь кунидан 04 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида Г.Ю. яқин муносабатда бўлганлигидан фойдаланиб, унинг фотосуратларини интернет тармоқларига тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, шарманда қилишини айтган ҳолда таҳдид қилиб, жами баҳоси 27.800.000 сўмлик тенг бўлган мулкини қўлга киритиб, товламачилик жиноятини содир қилган.
Бундан ташқари, А.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил февраль ойининг охирларидан 2020 йил март ойининг ўрталарига қадар бўлган вақт оралиғида, жиноий шериклари б.Р. ва Вояга етмаган Л.Х. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб Бухоро шаҳрида яшовчи ёшли М.М., нинг (аёл) ишончини суиистеъмол қилиб, унга таниши Г.Ю. (аёл) жиноий шериклари б.Р. ва Л.Ҳ., нинг устидан ИИБ га мурожаат қилганлигини, бу иш натижасида б.Р. қамалиб кетиши мумкинлигини, ушбу ишларни ҳал қилишда адвокат хизмати учун пул беришлари лозимлиги тўғрисида ёлғондан айтиб, М.М., дан 1.800 АҚШ доллари пулларни тез кунларда қайтариб беришга ваъда қилган ҳолда қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Шунингдек, А.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2020 йил март ойининг ўрталарида жиноий шериклари б.Р. ва Вояга етмаган Л.Х., лар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзи томонидан тузилган режа асосида б.Р. ва Вояга етмаган Л.Х., лар Бухоро шаҳри б.Нақшбанд кўчасида яшовчи М.М., нинг уйига келиб, б.Р. уй ичида М.М., ни бошқа хонада чалғитиб турганлигидан фойдаланган, Вояга етмаган Л.Ҳ. меҳмонхонадаги сервантда бўлган жами 74,5 миллион сўмлик пуллар ва қиммат баҳо тақинчоқларни талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 165-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида М.К. ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғриликка суиқасд), 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, б.Р. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б”, 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғрилик) билан, воега етмаган Л.Х. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б” банди (фирибгарлик), 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғриликка суиқасд), 165-моддаси 1-қисми (товламачилик), 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 169-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан (ўғрилик), А.Х эса ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғриликка суиқасд), 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик), 169-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари (ўғрилик) ва 127-моддаси 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хати-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айб эълон қилиниб, М.К., Л.Х. ва А.Х., ларга нисбатан “қамоққа олиш” б.Р., га нисбатан “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тузилган ва процессуал тартибида Бухоро шаҳар прокуратурасига тегишли судлов масаласини ҳал қилиш учун юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти