Бухорода кекса ва ёш йигит бир-бирини дўппослашди
Бухоро. 2020 йилнинг 02 июль куни соат 03:25 да Шофиркон тумани ИИБ га туман касалхонаси томонидан Шофиркон тумани “Зарчибек” МФЙ да яшовчи 24 ёшли М.Ф. ва 65 ёшли Я.Н., лар тан жароҳатлари олиб, мурожаат қилганликлари тўғрисида хабар берилган. Мазкур хабар асосида ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи юборилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 02 июль куни соат 00:30 да Я.Н. ўз уйида М.Ф. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб туриб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик ва жанжал оқибатида, Я.Н. уйида бўлган темир арматура бўлаги билан М.Ф., ни бош қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. Шундан сўнг М.Ф. Я.Н., нинг қўлидан темир арматура бўлагини тортиб олиб, уни ҳам танасининг бош, кўкрак, қорин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган, Я.Н. туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти