Бухорода рангли металфуруш фирибгарлар аниқланди
Бухоро. 2020 йилнинг февраль ойи бошларидан 2020 йил 03 март кунига қадар бўлган вақт давомида фуқаро 53 ёшли И.Қ., 29 ёшли З.Т., нинг ишончига кириб, унга “арзон нархда рангли металл олиб бераман”-деб, алдаб, ундан Ғиждувон туман “Армечан” МФЙ ҳудудида жами бўлиб, 107.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, ўзига билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб, З.Т., га 107.000.000 сўмлик кўп миқдордаги моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) билан иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти