Булоқбошида фуқаро ўзининг танишига оғир шикаст етказди
Андижон. 2020 йилнинг 09 август куни соат 13:00 да 30 ёшли Ш.Б., Булоқбоши тумани Қашқар МФЙ Замондош кўчаси ҳудудида ўзига олдиндан таниш бўлган 33 ёшли А.Дж., билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида қўллари билан А.Дж.,ни танасининг турли жойларига уриб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ш.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Ш.Б. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти