Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Чирчиқда тадбиркорларни алдаган шахс фирибгарликда айбланди

Тошкент вилояти. 2019 йил 11 май кунидан 2019 йилнинг 18 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида “Ўзстандарт” агентлиги республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг собиқ ходими Ё.Т., ўзига олдиндан таниш бўлган Чирчиқ шаҳридаги хусусий тадбиркор 32 ёшли С.Р. ва МЧЖ менеджери 25 ёшли Д.К.,ларни алдаб, уларга ўзини гўёки ҳали ҳам “Ўзстандарт” агентлигида ишлаётгандек кўрсатиб, чет элдан Ўзбекистон ички бозорида савдога чиқариш учун олиб келинган маҳсулотларга тегишли рухсат берувчи “Мувофиқлик-сертификат”ларини ҳамда “Санитария-эпидемиология маркази”нинг хулосаларини ортиқча оворагарчиликларсиз қисқа муддатларда расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ўзининг уйида “Toshiba” русумли ноутбук электрон хотирасида мавжуд бўлган Агентликнинг сертификат намуналарини “Paint” дастури ёрдамида ўзгартириш йўли билан қалбакилаштириб, бу сохталаштирилган рухсат бланкаларини Д.Қ. ва С.Р., ларга жами 32.700.000 сўм эвазига сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ё.Т., ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судга юборилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech