Чустда ноқонуний “дрон” сақлаб келаётган шахс аниқланди
Наманган. 2020 йилнинг 13 май куни ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан Чуст шаҳар Дўзанда маҳалласи ҳудудидаги деҳқон бозори ёнида ўтказилган махсус тадбир давомида, 42 ёшли С.А., ўзига тегишли “Nexia” русумли автомашинаси орқа ўриндиғида бир дона оқ қути ичида учувчисиз учиш аппарати (дрон) ни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2481 – моддаси 1-қисми (учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти