Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Деновда бир гуруҳ жиноятчилар суд олдида жавоб беришади

Сурхондарё. 2020 йилнинг 16 март куни соат 15:30 да муқаддам бир неча маротаба судланган 19 ёшли В.А., ўзининг танишлари 21 ёшли М.Й (аёл), 20 ёшли Н.К. (аёл) ва 40 ёшли Ф.М., лар (аёл) билан жиноий тил бириктириб, Денов шаҳар Чағаниён кўчасида жойлашган деҳон бозорига келишиб, фуқаро Д.Т., нинг (аёл) қўлида бўлган сумкасида пули борлигини кўришиб, ушбу пулларни ўғирлаш мақсадида қулай вазият бўлишини кутиб,  унинг ортидан кузатиб юришиб,  жиноятни содир этиш учун ўзаро вазифаларни тақсимлаб олишиб, унга  кўра Ф.М., М.Й. ва Н.К. ва вояга етмаган С.Ғ., ларД.Т одамлар гавжум бўлган жойга борганлигидан фойдаланиб, уни ҳар ёнидан ўртага олган вақтларида, В.А. ўзи билан бирга олиб келган ўткир кесувчи жисм билан Д.Т., нинг сумкасини кесиб, сумка ичида бўлган жами 8.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, жиноий шериги М.Й., га бериб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув натижасида, жиноятни содир этган шахсларнинг барчаси ушланиб, улардан 8.000.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғрилик) биланжиноятишиқўзғатилган.

Жиноят иши бўйича В.А. ва бошқаларга айблов эълон қилиниб, В.А., га нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, қолган айбланувчиларга эса қамоқ билан билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чораси қўлланилган ва жиноят иши айблов хулосаси билан туман прокуратурасига юборилган.

ЎзбекистонРеспубликаси ИИВ ҳузуридагиТерговдепартаменти

 

 

Text to speech