Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғонадаги жанжал пичоқбозликка айланиб кетди. Жиноятда гумонланган 6 нафар шахс қамоққа олинди

Фарғона. Жорий йилнинг 10 март куни соат тахминан 14:30 да,  24 ёшли фуқаро И.О. бир гуруҳ танишлари билан бирга Фарғона шаҳар С.Аҳмад кўчасида фуқаро Т.У. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабаб гап талашиб жанжаллашиб кетишган.

Жанжал шунчаки муштлашув билан якун топмади. Т.У. ва И.О.лар ўзлари билан олиб келган пичоқларни ҳам ишга солишиб бир-бирларини таналарининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказишган.

И.О.нинг  жиноий шериклари ҳам жанжалда фаол иштирок этишиб, қўлларидаги тош ва темир жисмлар билан фуқаро Т.У.нинг бош ва танасининг турли қисмларига уриб, оғир тан жароҳати етказишиб, ҳодиса жойидан яшириниганлар.

Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан ишга алоқадор бўлган тош бўлаклари, ошхона пичоғи ва қон намуналари ҳамда шу атрофдаги савдо дўконига ўрнатилган видеокузатув мосламасига қайд қилинган тасвирлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан И.О ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,к” (қасддан баданга оғир тан жароҳатини етказиш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни содир этган шахсларнинг 6 нафарига нисбатан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech