Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўғирланган 16 дона телефонлар тергов йўли билан жабрланувчига қайтарилди

Наманган. 2020 йилнинг 12 октябрь куни номаълум шахс Поп тумани “Ғурумсарой” МФЙда жойлашган фуқаро 20 ёшли Набижон Ф.,га қарашли  “Pop Grand Kredit Savdo” МЧЖнинг Ғурумсарой филиали савдо дўконига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, растада бўлган умумий нархи 16 810 400 сўмлик турли русумдаги 16 дона телефон аппаратларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 14.10.2020 йилда номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов-тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятини вояга етмаган 15 ёшли Ойбек Б., содир этилганлиги аниқланган ҳамда ундан ўғирлик йўли билан қўлга киритилган 16 дона уяли телефон аппаратлари ва эшик қулфини бузишда фойдаланган темир мих суғиргич ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.   

Вояга етмаган Ойбек Б., жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “кузатув остига топшириш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши 28.11.2020 йилда Жиноят-процессуал кодексининг 381-моддаси тартибида айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech