Хоразм вилоятида “трамадол” сотувчилар ушланди.
2020 йилнинг 27 январь куни тахминан 10:00 ларда Боғот туман ИИБ ходимлари томонидан гиёҳванд воситаларнинг қонунга хилоф равишда айланишига қарши кураш бўйича тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир жараёнида, 45 ёшли Т.Р.нинг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатиб текширилган вақтида, Т.Р. нинг ёнида 1 та конвалятадаги 10 дона “Трамадол” таблеткалари, 48 ёшли М.О. нинг ёнида “Трамадол” ёзувли 14 та конвалятадаги 140 дона “Трамадол” таблеткалари ва Т.Қ.нинг ёнида 1 та конвалятадаги 4 дона “Трамадол” таблеткалари борлиги аниқланган. Аниқланишича, М.О. ўзининг таниши 39 ёшли Г.Р. дан 15 та конвалюта “Трамадол”ни 1.700.000 сўм эвазига сотиб олган, ундан 4 дона таблеткани таниши Т.К.га текинга ҳадя қилган ва 10 дона таблеткани 160.000 сўм эвазига Т.Р.га сотиб, таблеткаларнинг қолганларини эса ўтказиш мақсадида ёнида сақлаб қўйган. Аниқланган нарсалар ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, тадбир давомида 39 ёшли Г.Р. 10 та конвалюта “Трамадол”ни жами 1.200.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида Г.Р.нинг ёнида яна 3 та конвалютадаги 30 дона “трамадол” таблеткалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боғот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда фуқаролар М.О. ва Г.Р.лар процессуал тартибда ушланганлар. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти