Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистонда “героин” сотаётган фуқаролар қўлга олинди

Қорақалпоғистон. 2021 йил 16 февраль куни Элликқалъа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тўрткўл тумани Ўзбекистон ОФЙ ҳудудида 41 ёшли Айбек К. ва 36 ёшли Ахмад е. исмли шахслар махсус харидорга 1.200.000 сўм пул эвазига чақмоқ шаклдаги дафтар варағига ўралган қўнғир сарғиш рангли, донадор, кукунсимон ва уксус ҳидли соф оғирлиги 0,17 грамм “ГЕРОИН” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтларида ушланганлар.

Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ушбу модда “Героин” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов жараёнида оғуфурушларга нисбатан айблов эълон қилиниб “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда гиёҳвандлик моддасини келиб чиқиши аниқланмоқда. Тергов якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech