Карманалик аёл алдов йўли билан 40 млн. сўмни қўлга киритди
Навоий. 2019 йилнинг май ойидан июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 58 ёшли С.Х., (аёл) хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Хатирчи туманида яшовчи 34 ёшли Т.Ф.,га гўёки аукцион савдосида ишлашини айтиб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, шўба корхонаси томонидан аукцион савдосига қўйилган “Lacetti” русумли автомашинани Т.Ф.,га арзон нархда сотиб олиб беришини ваъда қилиб, алдаб, Кармана туманининг турли ҳудудларида жами 40 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кармана туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича С.Х., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Жабрланувчига етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти