Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қашқадарёда фирибгарлик содир этган ва қидирувда  бўлган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

2019 йил 25 октябрь куни Қарши шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фирибгарлик ҳолати юзасидан 53 ёшли Фарход А.,га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Аниқланишича Фарход А. 37 ёшли Ш.Ч.,нинг (аёл) ишончига кириб, унга 32.000.000 сўм эвазига ҳар бири 6 сотихдан бўлган иккита ер майдонини сотишни ваъда қилиб, фақат бир ер майдонини 16.000.000 сўм эвазига сотиб, иккинчи ер майдонини сотмасдан, 8.200.000 сўмини қайтариб, қолган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари ҳудди шундай алдов йўли билан 60 ёшли А.А.,ни ҳам алдаб, 16.000.000 сўм эвазига 6 сотих ер майдонини сотишни ваъда қилиб, пулларни олиб ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб яширинган. Шу сабали 2019 йил 06 ноябрь куни Фарход А.,га нисбатан қидирув эълон қилинган. Кўрилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Фарход А. 2019 йил 18 ноябрь куни ушланган аммо тергов жараёнида етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли, унга нисбатан танланган "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси “муносб хулқ атворида бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чорасига алмаштирилган ва жиноят иши айблов ҳулосаси билан судга юборилган.

2020 йил 20 январь куни жиноят ишлар бўйича Қарши тумани суди томонидан Фарход А. айбдор деб топилиб, етказилган зарар қопланганлигини инобатга олган ҳолда, унга 10 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

Text to speech