Қашқадарёлик оғуфурушнинг хатти-ҳаракатларига чек қўйилди
Қашқадарё. 2020 йилнинг 11 май куни Китоб тумани ИИБ га келиб тушган ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, соат 21:00 да 46 ёшли О.М., Китоб тумани Хўжа илмкони қишлоғида 20.000.000 сўм эвазига жами 99 дона «Спички» ёзувли гугурт қутиларига жойланган, соф оғирлиги 403,5 граммни ташкил қилган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган, ушбу ҳолат холислар иштирокида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Шу куни тезкор тадбир давом эттирилиб, соат 21:30 ларда О.М., нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, хонадаги шкафда турган эркаклар шимининг ўнг томон чўнтагидан бир дона «Спички» ёзувли гугурт қутисида соф оғирлиги 3,7 граммни ташкил этган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган, шунингдек, хонага кириш эшиги тепа қисмидаги елим идишда “каннабис” ўсимлик уруғлари мавжудлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) жиноят иши қўзғатилган. О.М., жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти