Қашқадарёда ноқонуний равишда гиёҳвандлик ўсимликларни етиштирган шахс ушланди
Қашқадарё. 2020 йил 27 май куни соат 22:30 да Қарши шаҳри ИИО ФМБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбири жараёнида 30 ёшли А.Н., нинг Қарши тумани “Тўқманғит” қишлоғи ҳудудидан ижарага олган уйи кўздан кечирилганида, ушбу уйда жами 11 туп яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликни махсус идишларга экиб, парваришлаб, етиштириб келаётганлиги, шунингдек, ушбу ўсимлик баргларини қуритган ҳолда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Суд кимиёвий экспертиза хулосасида А.Н., нинг яшаш хонадонидан олинган соф оғирлиги 188 грамм ўткир хидли ўсимликлар “каннабис” ўсимлиги эканлиги, соф оғирлиги 13,5 граммни ташкил қилган қуритилаётган ўткир хидли ўсимлик барглари эса “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25,273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти