Наманганда тоға ва жиян сабабсиз эркак кишини дўппослашди, жиноят иши қўзғатилди
Наманган. 2020 йилнинг 28 май куни соат 23:00 да Норин тумани Катта Яйдоқ МФЙ 34 ёшли М.К. ва унинг жияни 22 ёшли К.М. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасдан менсинмасдан жамоат жойи ҳисобланган Ҳаққулобод-Чинобод автомобиль йўлининг Норин туман Тиббиёт бирлашмаси биносининг қарши томонида ҳеч бир сабабсиз 26 ёшли Б.А., ни қўллари билан уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказиб, Б.А.нинг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинанинг олд орқа ва ён ойнларини синдириб, автомашинага зарар етказишган.
Ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти