Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманганда ўғрини темир сейф ҳам тўхтатиб қолмади

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 13 январь куни соат 09:00 дан  13:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Янгиқўрғон тумани, “Зарбдор” МФЙ, Фаровон кўчасида истиқомат қилувчи Бахтиёр И., нинг яшаш хонадонига темир панжарасини бузиб, яшаш уйининг дераза ойнасини синдириб, ғайриқонуний равишда кириб, ушбу хонадонда бўлган темир қутини (сейф) бузиб, унинг ичида бўлган 1.250 АҚШ доллари, 6.000 Россия рубли ва 3.000 Қирғиз сўмини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ва тезкор тадбир давомида мазкур жиноятни Янгиқўрғон тумани, “Зарбдор” МФЙ., да истиқомат қилувчи Ортиқмирза Х. содир этганлиги аниқланган.

Жиноят иши доирасида Ортиқмирза Х., сўроқ қилинганида, у уз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўғирланган пулларга 1 дона “Artel” русумли телевизор, 1 дона “Samsung” русумли телефон маиший техникалар сотиб олганлигини маълум қилган. Бундан ташқари Ортиқмирза Х.,дан 200 АҚШ доллари холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech