Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Ёқтирган қизи"ни қўрқитиб ундан пул талаб қилган йигит ушланди

Навоий. 2020 йилнинг 06 май куни соат 18:30 да  вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан 22 ёшли Навбаҳор туманида яшовчи С.Ў., нинг аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 27 ёшли Ф.Х., 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар С.Ў. билан яқин муносабатда бўлиб, С.Ў. фош этилишини хоҳламаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини маълум қилиб, ундан 3.000.000 сўм пулларни талаб қилиб, уларни олган вақтида ушланган. Тадбир давомида Ф.Х., дан 3.000.000 сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech