Қурилиш молларини олиб беришни ваъда қилиб алдаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё. 2020 йил май ойида 43 ёшли Баҳодир Ҳ. Қарши шаҳри Пахтазор ноҳиясида жойлашган гўзаллик салони ёнида ўзининг таниши 37 ёшли Ойбек Э., Тошкент шаҳридан қурилиш молларини арзон нархда олиб беришга ваъда бериб, 20.400 АҚШ доллар пулларни қўлга киритиб, шу кунга қадар қурилиш молларини оли бермай пулларни қайтармаган.
Терговга қадар текширув жараёнида, Баходир Ҳ., томонидан ёзиб берилган тилхат тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Баҳодир Ҳ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти