Фуқароларни алдаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Андижон. 2019 йилнинг декабрь ойидан 2020 йил 10 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида 43 ёшли Т.К., алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаролар 54 ёшли Х.А., ва 43 ёшли Г.Дж.,ларга ёғ-мой маҳсулотлари савдоси билан шуғулланишини, 56 ёшли Н.А.,га эса биргаликда кафе очиб бизнес қилишларни айтиб, уларни ишончига кириб, алдаб, жами бўлиб 35.200 АҚШ доллар пул маблағларини олиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.К.,га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти