Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Попда “Қорадори-2020” тадбирлари давом этмоқда

Наманган. Поп тумани ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбирида давомида, 2020 йил 03 август куни Поп тумани, “Уйғур” маҳалласида яшовчи 59 ёшли А.А.,ни яшаш уйи холислар ҳамда мутахассис агроном иштирокида кўздан кечирилганда, уй  ҳовлисидаги экин майдонида бўлган мевали дарахтлар орасида жами 10  метр2  майдонда 19 туп таркибида гиёҳвандлик воситаси сақловчи “каннабис” ўсимликларини қонунга хилоф равишда парваришлаб келаётганлиги ҳамда молхонасида 4 дона алоҳида қоғоз пакетларга ўралган қуруқ ҳолатдаги жами 4,317 гр. таркибида гиёҳвандлик восита сақловчи “каннабис” ўсимликларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тадқиқот учун тақдим этилган илдизли тўқ яшил-сарғимтир рангли янги узилган ўткир каннабис ўсимлигига хос ҳидли, таналари ёғичлашган, баргларининг четки қисми аррасимон шаклли, шоҳлари кенг шоҳланган ҳолатдаги ўсимликлар ҳамда 4 дона алохида қоғоз пакетларга ўралган қуруқ ҳолатдаги, яшил-сарғимтир ҳолатдаги, илдизсиз моддалар таркибида тетрогидроканнабинол сақловчи “Каннабис” деб аталувчи, жами оғирлиги 4,317  грамм гиёхвандлик воситаси эканлиги кўрсатилган.

  Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-модда 2-қисми “а” банди (Гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) ва 270-модда 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech