Жиззахда ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этган, уч нафари эса жонлантириш бўлимида
Жиззах. 2020 йил 02 июль куни соат 15:00 ларда Ғаллаорол тумани Оқтом МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 “Ғаллаорол-Ўсмат” йўлининг 40 км.да 35 ёшли Б.Р. “Nexia” русумли автомашинани Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, автомобиль бошқарувини йўқотиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли О.Х.нинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда, “Damas” русумли автомашина йўловчилари 42 ёшли Э.С., ва 47 ёшли Ш.Э.лар тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
“Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси Б.Р., йўловчиси 28-ёшли Ф.А. ва 15 ёшли Б.Н.лар Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари транспорт воситасини бошқараётганингизда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” га риоя қилишингизни сўраймиз, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти