Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вояга етмаган шахс ҳужжатларсиз автомашина бошқариши оқибатида бир нафар инсон вафот этди яна икки нафари эса шифохонада

Наманган. 2020 йилнинг 28 июн куни соат 12:10 да Норин туман Қоратери МФЙ ички йўлининг Ёшлик кўчаси ҳудудида 9-синф ўқувчиси 16 ёшли Э.М., онасининг номига расмийлаштирилган “Damas” русумли автомашинасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган пиёдалар 38 ёшли С.Қ., 44 ёшли И.С. ва 43 ёшли М.Р., ларни уриб юборган.

Натижада С.Қ., олган жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган, И.С., чап оёқ сон суягини ёпиқ синиши, М.Р. эса бош мия чайқалиши каби жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда датслабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар вояга етмаган фарзандларинизга транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech