Самарқандда 40 бош қўй-қўзилар ўғирланди
Самарқанд. 2020 йилнинг 09 май куни Нарпай туман ИИБга 22 ёшли Ж.А., ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 7 май кунидан 8 май кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Нарпай тумани “Муқумий” маҳалласида жойлашган хусусий корхонанинг ер майдонидаги қўйхонага ғайриқонуний равишда киришиб, у ерда бўлган 40 бош умумий нарҳи 60.000.000 миллион сўмлик қўй-қўзиларини ўғирлаб кетганликларини билдирган.
Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов-тезкор тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 39 ёшли Х.Ж., содир этилганлиги аниқланиб, ундан Ж.А., га тегишли 28 бош қўй-қўзилар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Жиноят иши бўйича Х.Ж., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти