Самарқандда оғирфуришга нисбатан бўлган жиноят иши судловга юборилди
Самарқанд. 2020 йилнинг 28 апрель куни соат 11:30 да Пайариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан “Каттасайдов” МФЙ “Фармонқул” қишлоғида яшовчи 54 ёшли Р.Б., нинг яшаш уйи томорқасини кўздан кечириш давомида унинг томорқанинг 180 м2 ер майдонида 3762 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги, ётоқхонасидаги дераза токчаси гултувакда етиштириб келаётган 5 туп «кўкнори» гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, ушбу аниқланган ўсимликлар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Шунингдек, шу куни Р.Б., нинг ошхонаси кўздан кечирилганда, шкаф устида ёйилган ҳолатда бўлган 11,7 грамм «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигининг қуруқ ҳолдаги барглари борлиги аникланиб, тегишли тартибда хужжатлаштирилиб олинган.
Бундан ташкари, Р.Б., нинг оғилхонасидаги симга илинган ҳолатда турган целлофан пакет ичида ва ертўласидан елим баклашка ичида бўлган 519,5 грамм “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлигининг уруғлари борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича Р.Б. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва у билан бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Р.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш), 276-моддаси 1-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) ва 25,273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан айбланувчи тарикасида иштирок этишга жалб қилиниб, “гаров” эхтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, ўрнатилган тартибида тегишли судловга юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти