Уйига кетаётган аёлдан телефон олиб қочган талончи ушланди.
Самарқанд. 2020 йилнинг 11 май куни 30 ёшли А.А., (аёл) Пахтачи туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 9 май куни соат 20:30 да бир ўзи Наврўз кўчаси бўйлаб уйига пиёда кетаётган вақтида, номаълум шахс орқа томонидан келиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, енгил тан жароҳати етказиб, қўлида бўлган нарҳи 1.000.000 сўмлик “Samsung J-2” русумли уяли алоқа воситасини тортиб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Ш.Б., содир этганлиги аниқланиб, ундан А.А, га тегишли бўлган “Samsung J-2” русумли қўл телефони тегишли тартибда ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Б., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти