Коврак ўсимлиги йиғувчи МЧЖ ишчиларини дўппослашди
Сурхондарё. 2020 йилнинг 08 август куни соат 10:00 да Қумқўрғон тумани “Саховат” маҳалласидаги тоғли ҳудудда коврак ширасини йиғиш билан шуғулланувчи МЧЖнинг ишчилари 32 ёшли А.Б., 39 ёшли З.М. ва А.Ж., лар ишлаётган вақтида, шу жойга 40 ёшли Б.Ч. ва 41 ёшли Х.Ч., лар тахминан 15 нафар нотаниш фуқаролар билан биргаликда бориб, қўлида бўлган таёқ билан М.Б., А.Ж. ва А.Б., ларнинг танасининг турли жойларига уриб, уларга турли кўринишдаги тан жароҳати етказиб, “Бу ерда ишламайсанлар, тоққа қайтиб чиқсанг ўлигинг тушади” - деб, қўрқитиб МЧЖга тегишли жами 20 дона елим идишдаги қиймати 168 млн. сўм бўлган 105 кг. коврак шираси ва нархи 1.100.000 сўм бўлган 20 кг. қовурилиб елим идишга солиб қўйилган қўй гўштини ҳамда 2 дона афғон пичоғи, икки дона 100 литр ҳажмли елим идишлари ва А.Б., га тегишли нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung J-5” русумли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Ҳодиса содир бўлган жойидан бир дона синган ҳолдаги таёқ бўлаги ва бир дона бутун ҳолдаги чўпон таёғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти