Сурхондарёда укаларининг ёнини олиш учун уришган “муштумзўр” рақибини пичоқ билан жароҳатлади
Сурхондарё. 2020 йил 02 июнь куни соат 12:30 да фуқаро 23 ёшли А.Х., Термиз туманнинг “Халқобод” маҳалласида жойлашган боғ ҳудудида, шу боғда ишловчи Ангор туманида яшовчи 20 ёшли С.Х., билан ўзининг укалари 21 ёшли З.А., ва 18 ёшли З.А., лар билан С.Х., нинг ўртасида бўлиб ўтган зиддият сабабли, укаларини ҳимоя қилиш баҳонасида С.Х., билан ўзаро жанжаллашиб уришиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан С.Х., нинг чап биқин соҳасига бир марта санчиб, унга тан жароҳати етказган.
Оқибатда С.Х., Термиз шаҳридаги РШТЁИМ СФнинг 1-жарроҳлик бўлимига ётқизилган.
Судга оид тиббий экспертиза хулоласига кўра, С.Х.,га ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жарохати етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти