Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарёда 13 тоннага тенг чигит маҳсулоти ўғирланди

Сурхондарё вилояти. Фуқаро 45 ёшли Х.Акбар  Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи номига алоқа хати орқали йўллаган мурожаатида 2021 йилнинг апрель ойи бошларида ва 1 май кунидан 2 май кунига ўтар кечаси унга тегишли Қумқўрғон туманида жойлашган МЧЖ омборхонасида сақланаётган ҳосил учун тарқатилишидан қолган жами 12.929 кг. дориланган чигит маҳсулотларини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаролар 29 ёшли М.Шохрух, 33 ёшли Т.Отабек, Х.Абдуғани ва 27 ёшли Х.Улуғбеклар содир этганликлари аниқланиб, ҳужжатсиз пахта чигитини ажратиш цехи, 67 кг. пахта маҳсулоти, жами 624 кг. дориланган чигит маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модда 2-қисми “в,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech