Учқўрғонда 20 000 000 сўмлик “оғу” аниқланди
Наманган вилояти. 2021 йилнинг 23 апрель куни соат 21:50 ларда 52 ёшли К.Турғунпўлат таниши 47 ёшли А.Хусниддин билан Учқўрғон тумани Ўрдабоғ маҳалласида жойлашган яшаш хонадонида “Шерзод” исмли шахсга иккита ўрам целлофанга ўралган ўткир ҳидли моддаларни 20 000 000 сўм эвазига сотаётган вақтларида ИИБ, ДХХ ва Божхона ходимлари томонидан ушланганлар.
Суд кимёвий экспертиза хулосасида, 1-ўрамда вазни 18.90 грамм, 2-ўрамда 190.04 граммга тенг “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.Турғунпўлат ва А.Хусниддинларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши доирасида мазкур гиёҳвандлик моддасининг келиб чиқиш манбаси аниқланиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти