Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Зоминда “Авто эҳтиёт қисмлар” дўконида ўғирлик содир этган шахслар аниқланди.

Жиззах. 2020 йил 25 январдан 26 январга ўтар кечаси номаълум шахслар Даштобод шаҳрида жойлашган “Авто эҳтиёт қисмлар” дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкондан 41.200.000 сўмлик ҳар хил турдаги автомашиналарнинг эҳтиёт қисмларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИВ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жой омборга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган, ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни муқаддам судланган 25 ёшли Н.М., 22 ёшли Н.У. ва 19 ёшли Д.А. лар содир қилганлиги аниқланиб, улардан ўғирланган мулкнинг аксарият қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, жиноятлари фош этилган.

Жиноят иши бўйича Н.М., Н.У. ва Д.А. лар гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, Н.М. ва Н.У. лар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги

ТБ катта терговчиси

майор Е.Б.Ералийев

Text to speech