100 минг сўмга ишониб қолган жабрланувчи автоуловсиз қолди
Наманган вилояти. Жорий йилнинг 23 январь куни 37 ёшли Мухаммадали А., Косонсой тумани “Чўнгбош” МФЙ.,да истиқомат қилувчи 34 ёшли Ғайрат У.,ни алдаб, унга тегишли бўлган “Ваз-21011” русумли автомашинасини 11.400.000 сўмга сотиб олишга келишиб, аввалига 100.000 сўм пул бериб, 24.01.2021 йилда 3.400.000 сўмини, 27.01.2021 йилда 8.000.000 сўмини беришини айтиб, ушбу автомашинани олиб кетиб бошқа бир фуқарога 3.000.000 сўм пул эвазига сотиб, пулларни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Мухаммадали А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “Б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизнинг хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти