Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиноят йўлига қайта қадам босишди

Тошкент шаҳар. 2020 йилнинг 11 май куни соат 17:30 да номаълум шахс Юнусобод тумани А.Темур кўчаси “Cola Market” савдо дўконининг қаршисида турган МЧЖ, га қарашли “GAZ 330202 1269” русумли юк автомашинаси қаровсиз ҳолда қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани калит танлаш йўли билан очиб, автомашина ичида бўлган 7.362.325 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни муқаддам ўғирлик жинояти билан судланганлар 37 ёшли Б.Х. ва 42 ёшли Ф.И. лар содир этганликлари аниқланган. Б.Х. ва Ф.И., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Хурматли фуқаролар транспорт воситангизни қаровсиз қолдирманг, агар қолдирсангиз транспорт воситасида пул ва бошқа бойликларни қолдирманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech