Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Gentra” ҳайдовчиси 600.000 сўмлик уяли телефон аппаратини олиб қочди

Андижон. 2020 йилнинг 10 ноябрь куни соат 14:00 да фуқаро 20 ёшли З.М., ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, бошқарувида бўлган “Gentra” русумли автомашинасида Жалақудуқ тумани Достонобод МФЙ Пахтачи кўчасига келиб, ўзига аввалдан таниш бўлмаган фуқаро 18 ёшли Ж.И.,нинг “Lenovo” русумли нархи 600.000 сўмлик уяли алоқа воситасини оила аъзоларига қўнғироқ қилиб олиш мақсадида сўраб олиб, бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашинасида ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан З.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича З.М., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech