Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланди

 

 

Жорий йилнинг 24 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ва ОАВ орқали ЙҲХБ собиқ ходими маст ҳолатда Юнусобод туманида она-болани автомашинада уриб ЙТҲ содир қилганлиги тўғрисида ахборот берилган эди.

Аввал хабар берилганидек 36-ёшли Т.А., (Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ собиқ ходими, шаҳодатлаш комиссиясидан ўтмагач, раҳбариятнинг буйруғи асосида жорий йилнинг 20 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган) бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомобилини Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган А.Дониш кўчаси томонидан Янги Юнусобод кўчаси томонига қараб Юнус ота кўчаси бўйлаб маст ҳолатда бошқариб бораётиб пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 35 ёшли Г.Ю. ва унинг фарзанди 2 ёшли Т.Ч., ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳар икки пиёда турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 24 август куни Т.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, вояга етмаган пиёда 2 ёшли Т.Ч., шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган, шу сабабли жиноят иши ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)га қайта малакаланган.

Ҳозирда ҳайдовчи Т.А., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, куннинг қоронғу вақтида ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни, белгиланган тезлик нормаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишингизни тавсия қиламиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech