Футбол ўйиндаги тортишувнинг аянчли хотимаси
Сурхондарё: 2020 йилнинг 23 август куни соат 20:45 да 16 ёшли вояга етмаган А.А., Қизириқ тумани “Истиқлол” маҳалласида жойлашган кичик футбол ўйингоҳида футбол ўйнаётган вақти рақиб жамоадаги 16 ёшли вояга етмаган И.Х., билан ўзаро тортишиб, яккама-якка уришиш мақсадида, стадиондан ташқарига чиқиб, жанжални давом эттирган вақтида, А.А., чап оёғи тиззаси билан И.Х.,нинг олд кўкрак ўрта соҳасига бир марта зарб билан тепиб тан жароҳати етказган.
Натижада вояга етмаган И.Х., олган тан жароҳати оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти