Героин ўтказишга суиқасд қилган шахс ушланди
Самарқанд. 2020 йилнинг 22 август куни соат 07.00 да ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда туман прокурорининг санкциясига асосан Ургут тумани “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласида муқаддам гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноят содир этганлиги учун судланган 49 ёшли Х.Я., нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, яшаш уйининг ошхонасида жойлашган газ плитасининг тагидан полиэтилен пакет бўлагига ўралган 0,34 грамм “героин” гиёҳвандлик воситаси сақланаётганлиги аниқланган ва ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Я., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича Х.Я., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти