200.000 АҚШ долларига чув тушурган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Наманган. 25 ёшли И.М., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йилнинг 22 март куни Наманган шаҳрида 36 ёшли Н.А., нинг ишончига кириб, унга тегишли жами 10.000 дона транспорт воситаси устига осма ғилофларга харидор топганлигини, уларни сотиб пулини 10-15 кунда беришини айтиб, алдаб, ҳар бир осма ғилофларни 20 АҚШ долларидан келишиб, жами 200.000 АҚШ долларига тенг бўлган осма чехолларни олиб кетиб, уларни сотиб юбориб, ваъдасини устидан чиқмасдан пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти