Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўналишли такси ҳайдовчилари йўловчиларни тақсимлай олишмади.

2020 йилнинг 02 март куни тахминан соат 11:15 ларда Қарши шаҳридаги “Эски шаҳар-Пистакент” йўланиш автотураргоҳида, “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси 30 ёшли Ф.Э. бошқа бир “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси 22 ёшли Н.Ш. билан йўловчи талашиб, ўзаро жанжаллашиб, Н.Ш.ни ҳақорат қилиб, йўловчиларни ўзининг автомашинасига солиб, навбатсиз “Гулистон” йўналишига қараб юриб кетган. Шундан сўнг, Н.Ш. ва унинг таниши 19 ёшли Г.Т.,лар Ф.Э.нинг ҳақорат қилиш сабабини аниқлаш мақсадида, Н.Ш.нинг автомашинасида Ф.Э.нинг орқасидан бориб, “Гулистон” маҳалласидаги кўчаларнинг бирида учрашишган.

Ўзаро суҳбат жараёнида Ф.Э. фуқаро Г.Т.га тортишувга аралашмаслигини айтиб, ўзаро жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Г.Т.га нисбатан жароҳат етказган. Натижада Г.Т. тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасилан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Ф.Э. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech