Катта миқдордаги дизель ёқилғисини фирибгар илиб кетди
Бухоро. 2020 йилнинг 27 февраль куни Қашқадарё вилоятида яшовчи, 55 ёшли Б.А., Бухоро вилоятида яшовчи, 45 ёшли С.Т., дан умумий қиймати 1.080.255.000 сўм бўлган 163.375 литр дизель ёқилғисини кейинчалик пулини бериш шарти билан олиб кетиб, ушбу дизель ёқилғисини бошқаларга сотиб юбориб, пулни бир қисмини қайтариб, қолган 364.000.800 сўмини бермасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.