Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳокимни номини сотиб ер олиб беришни ваъда қилиб алдаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманган. 2019 йилнинг декабрь ойларида 48 ёшли А.Х., ва 23 ёшли Б.Б., лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Наманган шаҳар, Ғалча МФЙда яшовчи С.А.,нинг ишончига кириб, унга “Наманган туман ҳокими билан гаплашиб, тикувчилик цехи қуриш учун Наманган туманида жойлашган “IDEAL” тикувчилик корхонаси ёнидаги дала майдонидан ер майдони ажратиб берамиз, ҳар бир сотих ер учун 700 АҚШ долларидан берасиз” - деб алдаб, С.А.,нинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан жуда кўп миқдоридаги, яъни 322.714.400 сўм ҳисобидаги жами 34 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, С.А.,га ер майдони олиб бермай, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағларини шахсий манфаатлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат бўйича 02.10.2020 йилда Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Х., ва Б.Б.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 


 

Text to speech