Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Цемент олиб беришни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона. 2019 йилнинг ноябрь ойида 43 ёшли О.Ю. Фирибгарлик йўли билан таниши 33 ёшли И.К. билан Фарғона шаҳар Аэропорт кўчасида учрашиб, “Бекобод-Цемент” АЖдан цемент маҳсулотларини арзон нархда олиб беришни ёлғондан айтиб, жами 137.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Ю., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech