Маст ҳолдаги ҳайдовчи 2 нафар йўловчилар ҳаётига зомин бўлди
Самарқанд. 2020 йилнинг 04 май куни соат 19:30 да Ургут тумани “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида ҳайдовчи 27 ёшли Ф.Р., нинг бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А.,нинг бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.
Тўқнашув натижасида “Газ-5327” русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н., лар оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти