Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Куч синашнинг оқибати

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 09 март куни соат 11:00 ларда вояга етмаган 10-синф ўқувчиси 16 ёшли Акмал Н., Ангрен шаҳрида жойлашган ўрта таълим мактаб ҳудудида 11-синф ўқувчиси 17 ёшли Ойбек А., билан жанжаллашиб, бир-бирига ким зўрлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, Акмал Н., Ойбек А.,нинг жағ қисмига мушти билан ургани оқибатида ерга йиқилиб, бош мия ёпиқ синиши, энса суяк синиши каби жароҳатлар олган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган Акмал Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech