Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гиёҳвандлар йиғиладиган бангихона аниқланди, жиноят иши қўзғатилган

Навоий. 2020 йилнинг 07 апрель куни соат 15:30 да Навоий вилояти ИИБ ва шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Навоий шаҳар Навоий кўчасида яшовчи 48 ёшли А.С., 3 нафар танишларига қўлбола усулда таркибида “Опий” гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган “Дизоморфин” (крокодил) гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб, истеъмол қилганликлари аниқланиб, ўзининг яшаш уйида гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун шароит яратиб берган.

Ушбу хонадон кўздан кечирилганда кора рангли пакетда “Кодекс, “Аналгин” “Демидрол” дори воситаларининг бўш қутилари, “спички” номли гугурт бўш қутилари, ошхонада 2 дона ичида сарғиш рангли модда қолдиқлари бўлган темир идишлар, шунингдек, 10 мг, 0,5 мг ва 0,2 мг ичида қон доғларига ўхшаш модда қолдиқлари бўлган шприцлар ва 5 дона қонга ўхшаш доғлари бўлган тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ва ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech